ФОТОРЕПОРТАЖ

Аввал хабар берганимиздек, оғир атлетика бўйича Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун сермаҳсул ўтди.

Маҳоратли полвонимиз Суннатилла Ўсаров Осиё чемпионатида 3 та кумуш медални қўлга киритди. У даст кўтаришда 161 кг, силтаб кўтаришда 185 кг ва икки курашда 346 кг натижа кўрсатишга эришди.

Аёллар ўртасида -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Нигина Адашбоева ҳам 3 та кумуш медални нақд қилди. Нигина даст кўтаришда 107 кг, силтаб кўтаришда 136 кг ва икки кураш натижасига кўра, 243 кг тошни ўзига бўйсиндирди.

Бугунги баҳс натижаларига кўра, 1 та олтин, 7 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлдик.

Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА