Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича давом этаётган Осиё чемпионатида мамлакатимиз спортчиси навбатдаги медаллар шодасини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Суннатилла Ўсаров 96 килограмм вазнда Осиё чемпионатининг 3 та кумуш медалига сазовор бўлди.

Истеъдодли спортчимиз даст кўтаришда 161 килограмм, силтаб кўтаришда 185 кило натижа ҳамда икки курашда 346 килограмм кўрсаткичга эришди.

Эслатиб ўтамиз, 10 февралгача давом этадиган қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг умумий медаллар сони 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронзадан иборат бўлиб турибди.

Т. Рўзиев, ЎзА