Июль ойида Вашингтонда Шимолий альянс саммити бўлиб ўтади. НАТО шунгача мамлакатлар қуролли кучлари бир-бирининг чегарасига эркин кириши имконини берувчи “Ҳарбий Шенген” масаласини келишиб олиши мумкин, деб ёзди “Times” газетаси.
– Ташкилот етакчилари кўп йиллардан буён Шенген ҳудудига ўхшаш ҳарбий тартибни жорий қилишга интилмоқда, – дейилган хабарда. – Бу лойиҳа аъзо мамлакат ҳарбийларига иттифоқ таркибидаги давлатлар чегараларини эркин кесиб ўтиш имконини беради. Европада қатор ҳарбий йўлаклар ташкил қилиш бўйича олиб борилаётган музокара натижаси Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитгача эълон қилиниши мумкин.
Таъкидланишича, ҳозир НАТО трансчегаравий ўқув-машқларида қоғозбозлик жуда кучайган. Кутилмаганда ҳарбий инқироз юзага келса, бюрократия жиддий панд бериши тайин.