Исроил бош вазири Нетаньяху Қуддусдаги “Ҳадасса” шифохонасига ташрифи чоғида яраланган исроиллик аскарлар у билан учрашишдан бош тортди, деб хабар берди Исроилнинг 13-телеканалига таяниб “Анадолу” агентлиги.
Нетаньяху Ғазо секторидаги операция чоғида яраланган аскарлар билан учрашиш учун Ғарбий Қуддусдаги “Ҳадасса” касалхонасининг реабилитация бўлимига ташриф буюрган. Касалхонанинг реабилитация бўлимида 18 нафар исроиллик аскар даволанаётгани айтилади, улардан 15 нафари бош вазир билан учрашишдан бош тортган.
“Мен касалхонадаман. Масъул аёллардан бири келиб, бугун кечқурун бош вазир Нетаньяху ташриф буюрмоқда ва унинг хонангизга келишини хоҳлайсизми, деб сўради. Албатта, мен йўқ дедим. Нетаньяху бошчилигидаги Ликуд партиясининг даври тугади”, – деб ёзади ярадор аскарлардан бири ўз ижтимоий тармоғида.
Бошқа томондан, “Ҳадасса” касалхонасининг баёнотида ҳарбийларнинг Нетаньяху билан учрашишдан бош тортгани ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Унда бош вазирнинг кечқурун касалхонага ташриф буюргани ва ярадор аскарлар билан учрашгани ва Исроил давлатининг тўлиқ ғалабага эришиши учун бирдам ва қатъий эканлиги таъкидланган, холос.