Собиқ АҚШ президент Дональд Трампнинг фикрича, Қўшма Штатлар ёлғиз ўзи Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттира олмайди.
Июль ойида Трамп агар келгуси сайловда ғалаба қозонса, Европадан АҚШнинг Украина учун сарфлаган харажатларини қоплаб беришни талаб қилишини маълум қилганди. Ўшанда у Қўшма Штатлар Киевга ёрдам сифатида тахминан 200 миллиард доллар сарфлаганини, Европа эса оз маблағ берганини таъкидлаган.
“Бу адолатдан эмас. Улар АҚШга тенглашиши керак, агар тенглаша олмаса, АҚШ ёрдам беришни давом эттира олмайди”, – деган Трамп “Just The News” нашрига берган интервьюсида.