Элликқалъа тумани Ақчакӯл маҳалласида жойлашган «Орол болалари » оромгоҳида 2024 йил ёз мавсумини юқори савияда ташкил этиш ҳамда уни ӯтказиш бӯйича худудий амалий ӯқув семинар бӯлиб ӯтди.
Мазкур амалий ӯқув семинарда худудий комиссия аъзолари, Ӯзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси У.Жалменов, тармоқ қӯмита, кенгаш раислари, Нукус шаҳри ва барча туманлар ҳокимларининг ӯринбосарлари, вазирликлар, бошқармалар, ташкилотлар, маънавият бӯлимлари, оромгоҳ раҳбарлари ҳамда катта тарбиячилар иштирок этишди.
Семинарни Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти Қорақалпоғистон бошқарма бошлиғи С.Отеӯлиев кириш сӯзи билан очиб берди ва семинарда тегишли вазирлик ва бошқармаларнинг маърузалари тингланди.
Худудий семинар иштирокчилари билан бирга, мавсум давомида барча оромгоҳларда болаларнинг хавфсиз дам олишларини таъминлашга оид қоидалар, жумладан санитария қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши бўйича қатор вазифалар белгиланиб олинди.
Амалий ӯқув семинарда ӯтган йилги ишлар таҳлил қилиниб, улардаги камчиликларни қайталамаслик учун аниқ аниқ топшириқ ва кӯрсатмалар берилиб борилди ва семинар иштирокчиларнинг қизиқтирган савол жавоблари билан давом этди.
Семинар туман маданият бӯлимининг маданият ходимлари томонидан ижро этилган «Ватан», «Болажон» кӯшиқлари билан чиройли якунланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги