Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда сертификат олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди.
Фуқаро С.О. фуқаро А.Б.ни “TOEFL iBT” номли “С1” сертификатини олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб беришни ваъда қилади ва эвазига 1 минг 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири