ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари Нукус шаҳридаги 10-кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюриб, муассасада яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Мазкур мактабда бугунги кунда 274 нафар  ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Болалар имконияти чекланган бўлишига қарамай, тенгдошлари сингари китоб ўқишга, мусиқа, санъат, спортга иштиёқи баланд. Улар республика миқёсидаги нуфузли кўрик-танлов ва фестиваллар, спорт мусобақалари ҳамда фан олимпиадаларида муваффақиятли қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритмоқда.

Партия ходимлари ўқувчи-ёшлар ва мактаб жамоасини эришилган ютуқлар билан табриклаб, келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилади.

Тадбир якунида “Меҳр карвони” акцияси доирасида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўқувчиларга совғалар топширилди.

Ташриф давомида мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда мазкур даргоҳда турли маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирларини ўтказиш борасида келгуси режалар келишиб олинди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА