Чемпионликка эришган Иноуэ WBA камарига даъвогар Муроджон Аҳмадалиев билан рўбарў келиши мумкин. Аммо ушбу жангнинг бўлиш-бўлмаслигини вақт кўрсатади.

Нима бўлганда ҳам Япония пойтахти Токиода ўтказилган навбатдаги профессионал бокс оқшомида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик камари учун кимга қарши рингга кўтарилиши мумкинлиги маълум бўлди.

Мазкур бокс оқшомининг марказий жангида биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBC ва WBO йўналишлари чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ ҳамда ушбу вазнда WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби, филиппинлик Марлон Тапалес тўқнаш келди.

12 раундга мўлжалланган чемпионлик жангининг 10-раундида Иноуэ Тапалесни нокаутга учратди ва тўртта камарни бирлаштиришга муваффақ бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА