Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан оталиққа олинган Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Тадбирда Божхона бошқармаси ҳамда Қуролли Кучлар ходимлари, Қуролли Кучлар фахрийлари уюшмаси аъзолари, маҳалла фаоллари, мактаб жамоаси иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар Бош қомусимизнинг моҳияти, ундаги ўзгаришлар натижаси ҳақида сўзлаб, барчани Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллик байрами билан табриклади.  Қуролли Кучлар тизимида ўз хизмат бурчини адо этиб, бугунги кунда ёшларга ҳар томонлама ибрат ва намуна кўрсатиб келаётган фахрийларнинг ҳаёт йўли, уларнинг кўрсатган жасорати ҳақида ёшларга ҳаётий мисоллар билан сўзлаб берилди. Байрам муносабати билан мактаб ўқувчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнггида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар намойиш этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири