Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 24 май кунидан 2 июнь кунига қадар «Париж-2024» Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи II Жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 3 нафар вакили Олимпиада йўлланмаси учун рингга кўтарилади.

Куни кеча ташланган қуръа натижасига кўра, 60 килограммгача бўлган вазнда Рашида Тагирова ўз юришини иккинчи босқичдан бошлайди. Унга Агнес Алекциуссон (Швеция) — Кабуауа Тоаурири (Кирибати) ўртасидаги баҳс ғолиби рақиблик қилади. Вазни -66 кг. бўлган Навбаҳор Ҳамидова эса илк жангини болгариялик Жоана Нвамеруега қарши ўтказса, -75 кг. вазн тоифасида Азиза Зокированинг дастлабки рақиби латвиялик Китижа Зарберга бўлади.

Эртага, 25 май куни II Жаҳон квалификацион турнирининг биринчи кунида фақатгина Навбаҳор Ҳамидова жанг қилади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА