Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 1961 йил 24 май куни Тошкент шаҳрида туғилган.

У 1983 йил Тошкент электротехника алоқа институтини (ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари университети) тугатган.

Меҳнат фаолиятини 1983 йил Тошкент телефон-телеграф станциясида муҳандисликдан бошлаб, ўтган йилларда қатор масъул лавозимларда ишлаган.  Хусусан, Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш давлат фонди раиси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги директори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари бўлган.

2016 йил 12 декабрда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Бош вазирликка номзоди кўрсатилиб, 14 декабрда ушбу лавозимга тасдиқланди.

2020 йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати  Президентнинг Бош вазир номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, Абдулла Ариповни Бош вазир этиб тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Абдулла Арипов “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган.

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov

E-mail: почта@uza.uz, uzauz@yandex.ru