Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Америка Қўшма Штатлари давлат котиби ўринбосари Узра Зея билан учрашди.

Мулоқот давомида икки томонлама кун тартибидаги қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Ўзаро яқин ҳамкорлик мазмунини барча соҳаларда бойитиш, халқимиз учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган саъй-ҳаракатни давом эттиришга келишиб олинди.