ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида қишлоқ хўжалиги соҳаси учун мутахассислар тайёрланади.
Институтда “Агрономия”, “Ўсимликларни ҳимоя қилиш”, “Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги”, “Мевачилик ва узумчилик”, “Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик”, “Доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш технологияси”, “Ўрмончилик”, “Ер кадастри ва ердан фойдаланиш”, “Ветеринария медицинаси”, “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” каби мутахассисликлар бўйича бакалавриат ва магистратура таълим йўналишларида айни пайтда 3 минг 500 нафардан зиёд талаба таҳсил олмоқда.
Олий таълим муассасасида талабалар учун барча шароитлар яратилган. Ўқув ва амалиёт хоналари зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Ахборот-ресурс маркази, спорт зал ва интернет тармоғига уланган компьютер хоналари ёшлар ихтиёрида.
Нукус тумани “Ақманғит” овул фуқаролар йиғини ҳудудида институтнинг дала тажриба майдончаси фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда институт жамоаси талабалар билан биргаликда донли ва сабзавот экинларининг янги навларини яратиш бўйича илмий-тажриба ишларини амалга оширади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА