COP 28 — БМТ иқлим конференцияси доирасида Миллий мослашув режаларини (MMR) амалга оширишга бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этди.

Тадбирда А.Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши бўйича самарали мослашув юзасидан чора-тадбирлар кўриш тарафдори эканини қайд этди. Шунингдек, Конвенция котибияти билан (MMR)ни ишлаб чиқишда ресурсларни жалб қилиш ва техник ёрдам кўрсатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Асосий мақсад мамлакатлар, жумладан, кам ривожланган давлатлар, ривожланаётган кичик орол давлатлари ва бошқа заиф мамлакатларга иқлим ўзгаришига мослашишга ёрдам берадиган ғоялар ва стратегияларни аниқлашга қаратилди. Иқлим барқарорлигига эришиш учун трансформация ва уни амалга оширишни жадаллаштиришнинг асосий жиҳатлари хусусида таклифлар илгари сурилди.

(UNFCCC) Ижрочи котиби Саймон Стилл иқлим барқарорлигига эришиш учун (MMR) муҳим эканлигини таъкидлади. Бошқа давлатлар вазирлик раҳбарлари ҳам асосий мослашув масалалари бўйича ўз позицияларини билдирди.

Тадбир якунида БМТ Тараққиёт дастури томонидан 30 та давлатда Миллий мослашув режаларини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш борасида келишувга эришилди.

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА