Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз бокс федерацияси томонидан пойтахтимизда бокс бўйича республика биринчилиги ўтказилди.
“Универсал спорт саройи»да ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Шодиёр Мелиқўзиев, Асилбек Жалилов, Шаҳзод Музаффаров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Дилшод Абдумуродов, Руслан Абдуллаев, Камронбек Турғунбоев, Ҳавасбек Асадуллаев, Тўрабек Ҳабибуллаев, Аълохон Абдуллаев,Самандар Жалолов, Лазизбек Муллажонов ва Жаҳонгир Зокиров каби чарм қўлқоп усталаримиз ўз вазнларида олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, мусобақада Авазбек Йўлдошев, Муҳаммадқодир Маъмуржонов, Фозилжон Абдумуродов, Худойназар Файзов, Асадбек Ражабов, Мужбилло Турсунов, Шавкатжон Болтаев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Жавоҳир Умматалиев, Жасурбек Йўлдошев, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Мадияр Саидраҳимов ва Абдураҳим Жўраев кумуш медаль билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА