Арманистонда ўсмирлар ўртасида бокс бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида 4 нафар вакилимиз рингга кўтарилди.
Жумладан, 50 килограммгача вазн тоифасида Ҳусан Қаҳҳоров қозоғистонлик Алдияр Баҳодурни мағлубиятга учратган бўлса, -54 кг. вазнда Шаҳбозбек Эргашев мезбонлар вакили Ванагҳ Галстянни енгди. 60 килограммгача вазн тоифасидаги чарм қўлқоп усталари ўртасида Фирузжон Садуллаев албаниялик Миреи Гуррани таслим қилди.
Вазни -75 кг.гача бўлган Руслан Эсанов эса хорватиялик Иван Некич билан рақобатлашиб ғалабани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал жаҳон чемпионати доирасида -46 кг. вазнда Мафтуна Мусурмонова қозоғистонлик рақиби Аийм Танкибаева устидан қийинчиликсиз ғалабага эришган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА