Фарғона вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг волейбол тури бўйича ўғил болалар ўртасида “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг республика финал босқичига старт берилди.
Мазкур спорт мусобақасига республикамизнинг барча вилоятларидан жами 20 нафар делегация раҳбари, 23 нафар тренер-мураббий ҳамда 268 нафар спортчи иштирок этиш учун Фарғона вилоятига етиб келди.
Фарғона шаҳридаги “Само” мажмуасида бўлиб ўтаётган ушбу мусобақа жорий йилнинг 29 ноябрь кунига қадар давом этади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА