Пойтахтимизда Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз бокс федерацияси томонидан бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Унда ярим финал жанглари ўтказилди.
Унда Шодиёр Мелиқўзиев, Авазбек Йўлдошев, Шаҳзод Музаффаров, Фозилжон Абдумуродов, Дилшод Абдумуродов, Асадбек Ражабов, Самандар Жалолов, Жаҳонгир Зокиров, Сабина Бобоқулова, Феруза Казакова, Навбаҳор Ҳамидова, Дилдора Жўраева, Маржона Эшбоева каби бир қатор чарм қўлқоп усталари Ўзбекистон чемпионлиги учун куч синашадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат биринчилигида бугун, 27 ноябрь куни ҳам ярим финал жанглари ўтказилади. Ярим финалда мағлуб бўлган боксчилар мусобақанинг бронза медали билан тақдирланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА