Бугун, 27 ноябрь куни футбол бўйича Осиё чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувлари ўтказилади. Унда «ОКМК» ва «Насаф» клублари ўз майдонида ўйин ўтказади.

Жумладан, «ОКМК» мазкур турда «Ал-Иттиҳод» билан рақобатлашади. Ушбу баҳс соат 21:00да старт олади. «Насаф» эса «Ал-Файсалий»га қарши майдонга тушади. Бу учрашув эса соат 19:00 да бошланади.

Маълумот учун, «ОКМК» «С» гуруҳида 0 очко билан 4-ўринда бораётган бўлса, «Насаф» мусобақанинг «B» гуруҳида 7 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА