Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг учинчи кунги баҳслари ҳам ортда қолди.
Мамлакатимизда иқтидорли ёш боксчиларни саралаш ва терма жамоа заҳирасини улар билан тўлдириш ҳамда мазкур спорт турини янада оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз бокс федерацияси томонидан ташкил этилган мамлакат чемпионатида Соҳибжон Содиқжонов, Муҳаммадқодир Маъмуржонов,Зиёвуддин Алижонов, Музаффар Озодов, Сардор Аширов, Муҳаммадали Азимжонов, Мадиёр Дониёров, Мужибулло Турсунов ва Руслан Абдуллаев каби бир қатор чарм қўлқоп усталари рақиблари устидан ғалаба қозониб, навбатдаги босқичга йўл олди.
Бугун, мусобақа доирасида чорак финал жанглари ўтказилади. Унда Миразизбек Мирзаҳалилов, Лазизбек Муллажонов, Иқболжон Холдоров каби таниқли босчиларимиз рингга кўтарилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА