2024 йил 15 апрелдан 3 майга қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги ўтказилади.

Бугун, 23 ноябрь куни Доҳа шаҳрида мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “D“ гуруҳидан жой олди. Унда терма жамоамиз Вьетнам, Қувайт, Малайзия термалари билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа ғолиб ва совриндорларига ”Париж-2024″ Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этилди. Қуйида барча гуруҳлар рўйхати келтирилган.

“A”  гуруҳи:

1. Қатар

2. Австралия

3. Иордания

4. Индонезия

 

”B“ гуруҳи:

1. Япония

2. Жанубий Корея

3. БАА

4. Хитой

 

”C” гуруҳи:

1. Саудия Арабистони

2. Ироқ

3. Таиланд

4. Тожикистон

 

“D” гуруҳи:

1. Ўзбекистон

2. Вьетнам

3. Қувайт

4. Малайзия

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА