Бугун, 23 ноябрь куни Арманистон пойтахти Ереванда бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бошланди.

Дунёнинг 58 мамлакатидан 500 нафардан зиёд ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этаётган жаҳон чемпионатида Бекзод Хидиров бош мураббийлигидаги терма жамоамиз ҳам иштирок этмоқда.

Ушбу дунё биринчилигида мамлакатимиз шарафини 13 нафар ўғил ва 5 нафар боксчи қизларимиз ҳимоя қилмоқда.

16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги мазкур жаҳон чемпионати 2015 йилдан бери илк бор ташкил этилмоқда.

Мамлакатимиз ўсмир боксчилари қитъа чемпионатининг амалдаги ғолиби саналади. Ҳамюртларимиз ўтган йили Иорданияда ташкил этилган Осиё чемпионатида 11 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоада биринчи ўринни эгаллаган эди.

Чемпионат жорий йилнинг 2 декабрига қадар давом этади.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА