Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз бокс федерацияси томонидан ташкил этилган катталар ўртасидаги мамлакат биринчилиги саралаш баҳслари давом этмоқда.

Чемпионатнинг иккинчи кунги саралаш беллашувларида Иқболжон Холдоров, Худойназар Файзов, Сардор Шомуродов, Сухроб Қаюмов, Ислом Мўминов, Мамасоли Мамадалиев, Муҳаммад Файзуллаев, Дилором Кенжабоева, Хадичабону Эргашева дастлабки жангларини ўтказди ва ғалаба қозонди.

Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон чемпионатида саралаш ва чорак финал баҳслари ўтказилади. Чемпионат баҳслари “Универсал” спорт саройида 11:00 дан бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА