Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Бунёдкор” стадионида Эрон термасига қарши “ЖЧ-2026” ва “Осиё кубоги-2027” қўшма саралаш босқичи доирасида ўзаро рақобатлашди.

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мазкур баҳсда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувнинг биринчи бўлим 14 дақиқасида Ризоян Рамин гол уриб Эронни олдинга олиб чиққан бўлса, 38-дақиқада Мехди Тареми ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.

Иккинчи бўлим, терма жамоамизнинг бор эътибори ҳужумга қаратилди ва 52-дақиқада Остон Ўрунов ҳисобни қисқартирди. Сречко Катанец 82 дақиқада Рустам Ашурматов ўрнига Игорь Сергеевни майдонга туширди. Бу ўзгариш ўз самарасини берди ва 83-дақиқада Игорь гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Ўйин сўнггига қадар ҳисоб сақланиб қолди.

Дарвоқе, учрашув давомида Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг ўйини терма жамоамизни мағлубиятдан қутилишида катта аҳамият касб этди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА