Тошкент шаҳри мезбонлик қилган ёшлар тоифасида қизлар ўртасидаги жаҳон кубоги мусобақаси якунланди.
Унда Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари Ҳеррера Лара Луиза Фернанда ва Самира Шокирова яккалик баҳсларида олтин ҳамда бронза медалини қўлга киритди.
Жамоавий беллашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси барча рақибларни енгиб, якунда шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олди ва жаҳон кубогига сазовор бўлди. Мусобақанинг иккинчи ҳамда учинчи ўринлари Қозоғистон ва Руминия терма жамоаларига насиб қилди.
Шу тариқа, сабля йўналишида ўтган жаҳон кубогида қиличбозларимиз иккита олтин ва битта бронза медалига эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА