Чоршанба куни оқшом пайти жаҳон бозорида нефть нархи 2 фоиз арзонлашган, “Brent” белгиси остидаги “қора олтин”нинг бир баррели учун белгиланган қиймат 21 июлдан буён илк бор 80 долларга тушди, дейилади савдо якуни бўйича эълон қилинган ҳисоботда.

Кечқурунги савдода “Brent” нефтининг январь ойи учун фьючерс нархи 1,9 фоиз пасайиб, бир баррель учун 80,05 долларни қайд этди. Сал аввалроқ 80 долларга ҳам тушган эди.

“WTI” русумли нефтнинг декабрь ойи учун белгиланган фьючерс нархи 2,09 фоиз арзонлашиб, бир баррель учун якуний нарх 75,73 долларда тўхтаган.