Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан музокара ўтказиш учун Остонага расмий ташриф буюрди. Икки давлат раҳбарлари биргаликда минтақалараро ҳамкорлик анжуманида ҳам иштирок этади.
РФ етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилишича, музокарада ўзаро муносабатнинг турли йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш мавзуси муҳокама қилинади. Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашилади. Шунингдек, учрашувда Евросиё ҳудудида интеграцион бирлашиш доирасида биргаликда ҳаракат қилиш билан боғлиқ масала ҳам кўриб чиқилади.
Путин ва Тоқаев видео алоқа орқали Кустанайда бўлиб ўтаётган “Қишлоқ хўжалиги – кучли иқтисодиёт асоси” номли Россия ва Қозоғистон минтақалараро ҳамкорлик форуми XIX мажлисига ҳам уланади.