Куни кеча Истанбулда “Медиада бирлик ва келажакка қараш” мавзусида туркий тилли давлатлар медиа саммити бўлиб ўтди.

Тадбирда Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги бош директори Сердар Карагез, Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлиги директори Медербек Шерметалиев, Қозоғистоннинг «Қазcонтент» медиахолдинг бошқаруви раиси Бекзат Жусупов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори Абдусаид Кўчимов, шунингдек, Туркия Президенти маъмуриятининг Алоқа бўлими мудири Фаҳреттин Альтун, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Ўмуралиев ва бошқа олий мартабали меҳмонлар иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари ўзаро ахборот алмашишда туркий тилли давлатлар етакчи медиа тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида эътироф этди.

Шунга кўра, Альянс туркий дунёнинг муштарак мероси ва маданиятини асраб-авайлаш ва оммалаштиришда муҳим роль ўйнаши қайд этилди.

Саммит якунига кўра беш давлат медиа тузилмалари раҳбарлари ўртасида Туркий тиллар ахборот агентликлари альянсини тузиш тўғрисида декларация имзоланди.

 

Н.Усмонова,  

ЎзА