Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди.

Бугун мамлакатимизга расмий ташриф билан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон келади. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқадилар.