Aгар иссиқхона гази эмиссияси тезда камаймаса, сайёрадаги глобал исиш 2030 йилга бориб саноатдан олдинги даражадан 1,5°C кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда “Nature Climate Change” журналида чоп этилган тадқиқотда айтилди.

Олимлар огоҳлантиришича, 2029 йилга бориб карбонат ангидрид (CО2) эмиссияси камаймаслиги бу эҳтимолни 50 фоизга етказади. Бу Париж иқлим келишувида чегара сифатида белгиланган миқдор. Иссиқлик ошиб кетмаслиги керак, чунки бу ҳолат сайёра ва одамлар учун ҳалокатли оқибатга олиб келади.

Тадқиқот муаллифи Робин Ламболл сўзларига кўра, натижа инсоният ҳароратни 1,5°С дан паст ушлаб туриш учун етарли ҳаракат қилмаётганини тасдиқлайди.

Тадқиқотчилар муз эриши, метан чиқиши ва океан циркуляцияси ўзгариши каби таъсирлар туфайли иқлим исишда давом этиши мумкин, деган хулосага келишди.