Эндиликда автомобилини мумкин бўлмаган жойда қолдирган ҳайдовчини қайтишда катта миқдордаги жарима қоғози кутади

Республикамизда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши кундан-кунга ортиб бормоқда. 
Айниқса, шаҳар ҳудудларида автомобиллар учун тўхташ жойининг чекланганлиги ҳайдовчилар учун бир қанча ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Бу ҳол мамлакатимиз маркази бўлган Тошкент шаҳрида ҳам кўп бора кузатилмоқда.
Пойтахт ҳайдовчиларининг белгиланмаган жойларда, хусусан, автобус бекатлари, бурилиш жойлари ва йўлакларда автотранспорт воситаларини қолдириб кетиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда.
Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари белгиланмаган жойда автомобиль қолдирган ҳайдовчиларни аниқлаб, уларга нисбатан жарима қўллашни кучайтирган. Жарима миқдори эса 516 000 сўмни ташкил этади.

photo5463294475091683533.jpg

Шунингдек, Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчилардан эътиборлироқ бўлишни ва бошқа ҳайдовчиларни ҳурмат қилишни сўрамоқда.

 

ЎзА