Миср Маъмурий назорат идораси раҳбари – вазир Амр Одил Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Акмал Бурхонов бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди, деб хабар берди “Еттинчи кун” (youm7) нашри.

Мезбон вазир икки давлатни турли соҳаларда боғлаб турган тарихий алоқалар чуқурлигига ишора қилиб, жумладан, коррупцияга қарши кураш бўйича ҳам биргаликда иш олиб бориш мақсадида шерикликни йўлга қўйиш масаласига  эътибор қаратди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси Мисрнинг минтақадаги алоҳида мавқеини таъкидлаб, коррупциянинг олдини олиш ва ушбу иллатга қарши курашиш бўйича тажриба алмашишдан манфаатдорлигини билдирди.

Мулоқот якунида томонлар зарур ахборот алмашиш имкониятини ошириш ҳамда икки мамлакатнинг муваффақиятли амалиётини ўзаро ўрганиш мақсадида англашув меморандумини имзоладилар.

ЎзА