Осиё ўйинларида иштирок этаётган яна икки нафар спортчи аксил допинг қоидасини бузгани учун мусобақадан четлатилди. Бу ҳақда хабар тарқатган Халқаро тест агентлиги уларнинг бири Саудия Арабистони, иккинчиси Филиппин спортчиси эканини тасдиқлади. Саудиялик узоқ масофага югурувчи Муҳаммад Юсуф Ал-Асирий ва филиппинлик тоғ велосипедчиси Ариана Эвангелиста тақиқланган модда қабул қилгани назорат чоғида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон терма жамоаси аъзоси, боксчи Муҳаммад Ҳайбар Нуристоний допинг туфайли ўйинлардан четлатилган.

Т.Рўзиев,

ЎзА