XIX Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилди.
Ҳасанбой Дўсматов 51 килограммгача вазн тоифасида сўнгги ҳал қилувчи финал жангида таиландлик Титисан Панмот билан куч синашди ва ғолиб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов финалга қадар Жо Сейонг (Жанубий Корея), Сакен Бибоссинов (Қозоғистон), Зоҳид Рашид (Покистон) ва Цубои Томоя (Япония) каби чарм қўлқоп усталарини мағлуб этган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА