Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лайло Собирова Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларида ўз иштирокини муваффақиятли якунлади.

Лайло 57 килограммгача вазн тоифасида иштирок этиб, бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Манси устидан зафар қучди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги спорт курашлари дастурида делегациямизга Рустам Ассакалов, Актенге Кеунимжаева ҳамда Лайло Собирова бронза медалини келтирди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА