Хитойда ўтаётган қитъа ўйинларининг аёллар кураши баҳсларида делегациямиз учун Актенге Кеунимжаева бронза медалини келтирди.

Актенге мусобақа давомида 50 килограммгача вазн тоифасида иштирок этиб, бронза медали учун ўтган беллашувда ҳиндистонлик Пужадан устун келди ва шоҳсупанинг учинчи ўрнидан жой олди.

Маълумот учун, бугунга қадар аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё ўйинларида совриндор бўла олмаган. Бугунги бронза эса ушбу мусобақадаги илк медаль сифатида тарихда қолди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА