XIX Осиё ўйинларида қиличбозликнинг сабля йўналишида аёллар терма жамоамиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Зайнаб Дайибекова, Гулистон Пердабаева, Паола Плиегодан ташкил топган термамиз чорак финалда Сингапурни 45:32 ҳисобида, ярим финал босқичида Хитойни 45:43 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медаль учун рақобатлашадиган бўлди.
Қиличбозларимиз сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 15:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишнинг яккалик баҳсларида Зайнаб Дайибекова бронза медалини қўлга киритган эди.
Ж. Тошхўжаев, ЎзА