Осиё ўйинларининг футбол бўйича нимчорак финал баҳсларида Ўзбекистон Индонезия терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашув асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди. Қўшимча вақтда эса вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Шерзод Эсанов муаллифлик қилди. Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия термаси чорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА