Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида кураш бўйича республика очиқ турнири бўлиб ўтди.
Турнирда барча туманлардан ташқари Хоразм вилоятидан 50 нафарга яқин полвон иштирок этиб, бешта вазн тоифасида гиламга тушдилар.
Қизғин беллашишлар якунида Хоразм вилоятидан Жалолиддин Одамбоев (66кг), Иззатулла Раҳимбоев (81кг), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидан Менлибек Йўлдошев (73кг), Эргаш Айтбоев (90кг) ва Шуманай туманидан Мийирбек Абдихаликов (+ 90кг) ғолиб бўлди.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА