Осиё ўйинларининг ўқ отиш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Владимир Свечников 10 метр масофадан тўппончадан отиш дастурида муваффақиятли иштирок этди.
Мерганимиз саралаш баҳсларида 579 очко жамғарди. Финал босқичида иштирок этган Владимир якунда бронза медалини қўлга киритди. Унинг бу натижаси делагацимиз ҳисобидаги бронзалар сонини 13 тага етказди.
Ушбу йўналишдаги жамоавий баҳсларда йигитларимиз тўртинчи натижани қайд этди.
Мусобақа давом этмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА