Озарбайжоннинг Боку шаҳрида пара дзюдо бўйича ўтказилган IBSA Гран-при турнири мамлакатимизнинг матонатли спортчилари учун омадли ўтди.

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколар тақдим этадиган мазкур мусобақада 32 та давлат спортчилари қатнашди.

Шиддатли беллашувлар якунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 та олтин ва 3 та бронза, жами 9 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Довурхон Кароматов, Аловиддин Жўрақулов, Шерзод Намозов, Феруз Сайидов, Лобар Хуррамова, Кумуш Хўжаева олтин медалларни қўлга киритган бўлса, Улжон Амриева, Феруза Эргашева, Муниса Мадримова бронза медалига эга чиқди.

Т. Рўзиев, ЎзА