Осиё ўйинларининг шахмат бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсларида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 7 очко билан кумуш, Жавоҳир Синдоров эса 6.5 очко билан бронза медалга сазовор бўлди.

Яна бир ҳамюртимиз Умида Омонова хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медални тақдим қилди.

9 тур давомида Умида Омонова 6.5 очко тўплади. Бу натижа билан иккинчи ўриндан жой олди ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА