Ханчжоу мезбонлигида ўтаётган Осиё ўйинларининг дзюдо баҳсларида вазни 100 килограммгача бўлган полвонлар орасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.
Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Музаффарбек Тўрабоев сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Гончигсурен Батхуягга (Мўғулистон) қарши беллашди. Ушбу баҳсда дзюдочимиз ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Ушбу натижа орқали делегациямизнинг олтин медаллари сони 5 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА