Хитойда ўтаётган қитъанинг тўрт йилликдаги энг йирик мусобақасида дзюдочимиз Ирисхон Қурбонбоева бронза медали учун ўтган баҳсда Хуслен Отгонбаяр (Мўғулистон) устидан зафар қучди ва шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Шунингдек, ушу баҳсларида Дарья Латишева Нанкуан ва Нандао йўналишида бронза медалини қўлга киритди.

Маълумот учун, бу Даря учун Осиё ўйинларидаги иккинчи медаль. Ҳамюртимиз 2018 йилги ўйинларда кумуш медаль соҳибига айланган эди.

Ҳозирда спортчиларимиз эришган бронза медаллари сони 8 тага етди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА