Ифлос ҳаво саломатликка таъсир қилиб, жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Маълум бўлишича, европаликларнинг қарийб 98 фоизи кир ҳаводан нафас олишга мажбур, чунки кўҳна қитъадаги чанг ва зарарли моддалар аралашмаси белгиланган меъёрдан ошиб кетмоқда.

Тадқиқот натижаси шуни кўрсатдики, деярли, бутун Европада ҳаво ифлослиги сабабали нафас олиш қийинлашяпти. Фақат тўрт мамлакат – Швеция, Исландия, Финляндия ва Норвегияда кўрсаткич меъёрида.

Мутахассислар таъкидлашича, Европа ҳавоси сифати бошқа айрим минтақалар, масалан, Ҳиндистонга нисбатан яхши бўлса-да, барибир салбий даража инсон танасига зарар етказади. Энг ёмон ҳолат Италиянинг По водийсида қайд этилган. Испаниянинг Барселона, Франциянинг Париж ва Грециянинг Aфина шаҳарларида ҳам вазият яхши эмас.