Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилаётган 19 – ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги кун баҳслари бошланди.

Бугун, 26 сентябрь кунги дастурда делегациямиз байроқдорлари Музаффарбек Тўрабоев ҳамда Зайнаб Дайибекова яккалик беллашувларда чемпионлик учун баҳс олиб боради.

Шунингдек, кун давомида велотрек, ўқ отиш, теннис, сув полоси, дзюдо, қиличбозлик, бокс, таэквондо, сузиш, шахмат, чим устида хоккей, ушу каби спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакиллари баҳсларга киришади.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсларда спортчиларимиз 3 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза медалига эга чиқди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА