Ханчжоуда Осиё ўйинларининг бир неча спорт тури бўйича саралаш баҳслари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мусобақанинг академик эшкак эшиш бўйича саралаш баҳсларида спортчиларимизнинг айримлари муваффақиятли иштирок этиб, тўғридан – тўғри финалга йўл олди.

Бироқ, академик эшишнинг енгил вазнли аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида финалга йўл ололмаган Луизахон Исломова ва Малика Тагматова  21 сентябрь тонгида финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Улар йўлланма учун маррага биринчи ёки иккинчи бўлиб етиб келишлари керак бўлади. Ушбу баҳсда эшкак эшувчи қизларимиз Филиппин, Индонезия, Хитой Тайпейи ва Корея Республикаси вакилалари билан рақобатлашади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА