Юртимизда эса мамлакат чемпионати бошланиш арафасида
Бугун – 20 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Ҳумо – арена” муз саройида Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионатидаги бешинчи тур учрашувнинг иккинчи баҳсини «Иртиш» жамоасига қарши ўтказади.
Кеча ҳамюртларимиз очиқ чемпионатнинг 5 – тур ўйинида «Иртиш»(Павлодар) жамоаси билан куч синашди ва 7:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Павлодор жамоаси билан кечган ўйиндан сўнг “Ҳумо” 10 очкога эга бўлган ҳолда Қозоғистон очиқ чемпионатининг турнир жадвалидаги етакчилигини давом эттирмоқда.
Хоккейга оид яна бир гап. 21 сентябрдан эътиборан пойтахтимизда 15 ёшгача ва 17 ёшгача бўлган ёшлар жамоалари ўртасида илк бор ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилади.
Ушбу чемпионат ўйинлари 24 декабрга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА