Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида “Cintana” компанияси раҳбари Дуглас Беккер билан учрашув ўтказди.

Ушбу компания Аризона давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 30 мамлакатида фаолият юритади, университетларда таълим сифатини ошириш билан шуғулланади.

“Cintana” асосчиси ва раиси Дуглас Беккер Аризона давлат университети билан ҳамкорликда мамлакатимизда Америка технологиялар университетини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда.

2024 йилдан бошлаб соғлиқни сақлаш, инжиниринг, архитектура ва дизайн каби йўналишларда малакали кадрлар тайёрлашни бошлаш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари ушбу режаларни маъқуллаб, Ўзбекистон таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди.